Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:13

Бекназаров: Ўшда ҳаёт изга туша бошлади



Қирғизистон муваққат ҳукумати раҳбарининг хавфсизлик масалалари бўйича ўринбосари Азимбек Бекназаров 17 июн куни Бишкекда ўтказилган матбуот анжуманида мамлакат жанубида вазият изга туша бошлаганини айтди.

- Тун тинч ва осойишта ўтди. Ҳуқуқ-тартибот органлари маълумотига кўра, фақат айрим жойларда, хусусан Ўш шаҳри яқинидаги Наримон қишлоғида отишма содир бўлган. Умуман олганда Ўш шаҳрида ҳаёт қайта изга туша бошлади. Баъзи дўкон, кафе ва новвойхоналар ишламоқда, деди Азимбек Бекназаров.

Унга кўра, ҳозирда зўравонликларни келтириб чиқарганликда гумон қилинган 26 шахс қўлга олинган.
XS
SM
MD
LG