Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 20:47

БМТ: 400 минг қирғизистонлик қочқинга айланди


БМТ расмийси Қирғизистон жанубида содир бўлган қирғинлар оқибатида 400 минг одам мамлакатни тарк этишга ёки хавфсиз жойларга қочишга мажбур бўлганини айтди.

Гуманитар масалалар бўйича БМТ идораси матбуот вакили Элизабет Бирс¸ Ўзбекистон ҳудудидан бошпана топган қочқинлар сони “75 мингдан 100 минггача эканини ва бу рақам фақат катталарни ўз ичига олиши”ни айтди.

Қирғизистон расмийлари Ўш ва Жалолободдаги қирғин оқибатида камида 187 одам нобуд бўлгани, 2 000 га яқин одам яраланганини маълум қилди.

Бироқ мустақил манбалар қирғин қилинган бегуноҳ одамлар сони расмий маълумотлардан бир неча баробар кўп эканини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG