Линклар

Шошилинч хабар
17 апрел 2024, Тошкент вақти: 00:53

Торонтода Қирғизистондаги хунрезликлар қораланди


Канаданинг Торонто шаҳрида ўзбек жамоаси вакиллари Ўш ва Жалалободдаги хунрезликлар юзасидан халқаро тергов ўтказиш талаби билан намойиш ўтказдилар.

Канададаги ўзбеклар жамоаси вакили Фаҳриддин Ҳудойқулнинг айтишича, пайшанба куни ўтказилган тадбирда 50дан зиёд одам қатнашган.

- Мана шу ердаги ўзимизни Ўзбекистондан келган юртдошлар билан Канаданинг Антарио провинцияси парламенти қаршисида туриб, "Геноцид тўхтатилсин", "Қирғизистон ҳукуматига ишонмаймиз", "Ўш ва Жалолободдаги қирғин юзасидан мустақил тергов комиссияси тузилишини талаб қиламиз", "Канада бу мустақил комиссия ичидан ўрин олишини талаб қиламиз", деган талаблар билан пикет ўтказдик. Мурожаатномамизни Канада парламентига ҳам жўнатмоқчимиз. Шу тариқа Қирғизистон жанубида кечаётган воқеаларга ўзимизни норозилигимизни намоиш қилдик, - дейди Фаҳриддин Ҳудойқул.

Аввалроқ, АҚШ, Белгия, Британия, Корея, Россия, Швецияда яшовчи ўзбекистонликлар ҳам шундай норозилик тадбирларини ўтказган эди.
XS
SM
MD
LG