Линклар

Ню Йоркдаги фитнага алоқадор шахсга айблов эълон қилинди


Ню Йоркнинг Таймс скверида бомба ҳужуми уюштиришга уринишда гумонланаётган шахсга нисбатан расмий айблов эълон қилинди.

Манҳеттан маҳкамаси келиб чиқиши покистонлик бўлган АҚШ фуқароси Файсал Шаҳзодни ўнта модда, жумладан, террорчилик ва оммавий қирғин қуроллари билан одамларни ўлдиришга уринишда айбланмоқда.

Тергов хулосасига кўра, 30 яшар Файсал Шаҳзод 1 май куни қўлбола бомба жойланган Nissan русумли машинани Ню Йорк марказидаги одамларга гавжум Таймс скверга ташлаб кетган.

Бомба дарҳол зарарсизлантирилди ва Файсал Шаҳзод Ню Йоркнинг Жон Кеннеди аэропортида Дубайга учишга уринган маҳал ҳибсга олинган эди.

Шаҳзодга қўйилаётган айбловлар исботини топса, у умрбод қамоқ жазосига ҳукм этилиши мумкин.
XS
SM
MD
LG