Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 20:23

Муваққат ҳукумат раҳбари Ўтунбаева Ўшга борди


Қирғизистон муваққат ҳукумати раҳбари Роза Ўтунбаева бугун Ўш келди.

Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги тарқатган хабарга кўра, Ўш шаҳри ва Ўш вилоятида ўтган ҳафта давомида қирғизлар ва ўзбеклар ўртасида рўй берган этник тўқнашувларда камида 191 киши нобуд бўлган, 2000 дан ортиқ киши тан жароҳати олган. Бироқ норасмий маълумотларга кўра, қурбон бўлганлар сони 2000 дан ошган.

БМТнинг билдиришича, Қирғизистон жанубидаги зўравонликлардан сўнг 400 минга яқин ўзбек Ўзбекистон томонга қочиб ўтган.

Ўшдан олинган сўнгги маълумотларга кўра, шаҳар ва унинг атрофида вазият барқарорлашган. Хавфсизлик кучлари эса шаҳарда беркинишга улгурган қуролланган шахсларни қидиришни давом эттирмоқда.

Роза Ўтунбаева “Коммерсант” нашрига берган интервюсида мамлакат жанубидаги хунрезликлар чоғида нобуд бўлганлар сони расмий ҳисоб китоблардан бир неча баробар кўп эканлигини тан олди.

Минтақага сафар қилган АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси Роберт Блейкнинг бугун Бишкекка бориши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG