Линклар

Медведев Вашингтонни ҳамкорликка ундади


Россия президенти Дмитрий Медведев ўз ядровий дастуридан воз кечишни истамаётган Эронни музокаралар курсисига қайтариш борасида Москва ва Вашингтон биргаликда ҳаракат қилмоғи лозим, дея таъкидлади.

АҚШнинг Wall Street Journal нашрига интервю берган Россия президенти АҚШ ва бошқа қудратли давлатларнинг Эронга нисбатан янгидан жазо чораларинини қўллашини кескин қоралаб, халқаро ҳамжамият бу масалада биргаликда ва мувофиқлаштирилган ҳолда ҳаракат қилса мақсадга мувофиқ бўлади, деган фикрни билдирди.

АҚШга режалаган сафари арафасида Wall Street Journal нашри билан қилган суҳбатда Россия президенти Дмитрий Медведев Эрон ядровий дастуридан ташқари халқаро майдондаги бошқа масалаларга ҳам тўталиб ўтди.
XS
SM
MD
LG