Линклар

Ўтунбаева қочқинларни ортга қайтармоқчи



АҚШнинг Марказий Осиё бўйича олий мартабали расмийси Қирғизистон жанубида рўй берган этник зўравонликлар юзасидан халқаро текширув ўтказиш чақириғи билан чиқди.

Минтақага сафар қилган АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси Роберт Блейк бугун Андижон вилоятида бошпана топган қирғизистонлик ўзбек қочқинлари билан учрашди.

Қирғизистон муваққат ҳукумати раҳбари Роза Ўтунбаева эса Қирғизистон жанубидаги зўравонликлардан бир ҳафта ўтгач бугун илк бор Ўш шаҳрига сафар қилди.

- Биз ушбу шаҳарни қайта оёққа турғизиб, барча қочқинларни ортга қайтаришимиз борасида келажакка умид беришимиз лозим. Бунинг учун эса барча имкониятларни ишга соламиз. Умид қиламан, бутун халқаро ҳамжамият бизга ёрдам беради, чунки икки миллатнинг тинч ва осойишта яшаб кетишига яхши ният қилмоқдамиз, деди Роза Ўтунбаева бугун Ўшда ўтказилган матбуот анжумани чоғида.
XS
SM
MD
LG