Линклар

Ўзбек машиналари Афғонистонда сотила бошлади


Афғонистоннинг Мозори-Шариф шаҳрида GM Uzbekistan компаниясининг дистрибютрлик маркази фаолият юрита бошлади.

Газета.уз сайтининг хабар қилишича, мазкур марказда Асака ҳамда Самарқандда ишлаб чиқарилган енгил ва юк машиналари ҳамда автобуслар сотилади.

- Янги автомарказнинг Мозори-Шарифда очилиши Ўзбекистон автомобил саноати сотувга чиқараётган махсулотлар турини кенгайтиришга, кўрсатиладиган сервис хизмати даражасини ошириб ва энг муҳими маҳаллий аҳоли учун қўшимча ишчи ўринларини яратишга ҳисса қўшади, деди GM Uzbekistan вакили Абдусалом Қурбонов Мозори-Шарифдаги автомарказ очилиш маросимида.

Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон томони афғонистонлик харидорларга нафақат автобус, енгил ва юк машиналари балки Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган электр уй жиҳозлари, жумладан кондиционер, телевизор ва бошқа маҳсулотларни етказиб беришга тайёр.


XS
SM
MD
LG