Линклар

Россия кўпроқ сармоя жалб қилиш ниятида


Президент Дмитрий Медведев сўзларига кўра, Россия сўнги пайтда оқсаб қолган ўз иқтисодини қайта оёққа турғизиши учун кўпроқ диққат-эътиборни сармоя жалб қилиш масаласига қаратмоғи лозим.

- Сармоядорлар учун қулай шарт-шароитлар яратиб бериш олдимизда турган энг муҳим вазифалардан биридир. Бу йўналишда аввал ҳам уринишлар бўлган, менимча кўп вазиятларда биз муваффақият қозонмаганмиз. Бироқ бугунги кунда мазкур масала устивор вазифамизга айланди, деди Дмитрий Медведев Санкт-Петербургда иш бошлаган иқтисодий форум чоғида.

Медведев сўзларига кўра, Россия 2011 йилдан бошлаб давлат бюджети сиёсатини қайта ислоҳ қилади.

- Асосий диққат-эътибор конкрет лойиҳаларни амалга оширишга қаратилади, дея қўшимча қилди Россия президенти.

Санкт-Петербургдаги иқтисодий форумда ҳукумат расмийлари, йирик ширкат ва компания раҳбарлари ҳамда хорижий дипломатлар ҳамда компаниялар вакиллари иштирок этмоқдалар.
XS
SM
MD
LG