Линклар

Тбилиси ҳам қирғизистонликларга ёрдам қўлини чўзмоқда


Грузия Ўзбекистон ва Қирғизистонга инсонпарварлик ёрдами юбормоқда.

Грузия матбуоти тарқатган хабарга кўра, мамлакат президенти Михаил Саакашвили мамлакат ҳукуматига умумий қиймати 110 минг доллар атрофида инсонпарварлик ёрдамини Ўзбекистон ва Қирғизистонга юбориш тўғрисида топшириқ берган.

Грузия Соғлиқни сақлаш вазири Александр Квиташвилининг билдиришича, Ўзбекистон ва Қирғизистонга юбориладиган инсонпарварлик ёрдами асосан кундалик эҳтиёж моллари, xусусан дори-дармон ва антибиотиклардан иборат.

Вазирга кўра, айни пайтда Грузия ҳукумати Ўзбекистон ва Қирғизистонга қўшимча инсонпарварлик ёрдами юбориш масаласини муҳокама қилмоқда.


XS
SM
MD
LG