Линклар

logo-print

Ўшлик аëллар юз берган зўрлашлардан ҳикоя қилмоқда


Ўтган ҳафта давомида нафақат уйлар ëнди¸ одамлар қирилди¸ балки гўдак ëшда бўлган болаларгача зўрланди.

Ўтган ҳафта давомида нафақат уйлар ëнди¸ одамлар қирилди¸ балки гўдак ëшда бўлган болаларгача зўрланди.

Ўтган ҳафта Ўшнинг ўзбек маҳаллаларига ëпирилган қуролли¸ маст-алас оломон нафақат одамларни ўлдириб¸ уларнинг уйларига ўт қўйди. Гувоҳларнинг айтишича¸ Фурқат қишлоғи¸ Ўн адир ва Мажримтол каби маҳаллаларда ҳатто 5 яшар қизалоқлар ҳам зўрланиб¸ ўлдирилди.

Шу кунларда Қирғизистон жанубида фаолият олиб бораëтган Халқаро Қизил хоч қўмитаси миллий асосдаги зўравонликлар давомида хотин-қизларни зўрлаш ҳоллари кўп содир бўлгани ва ҳозирда бу жиноятлар рўйхатини тузиш ҳаракатлари бошланганини айтади.

-Ҳа, шундай фактлар бор. Аммо бу ҳақда ҳали гапириш эрта. Чунки Қирғизистон жанубининг турли туманларида ходимларимиз маълумот йиғмоқда. Буларни тўплаб умумийлаштириш керак, дейди Озодлик билан суҳбатда қўмитанинг Қирғизистондаги матбуот котиби Пьер-Эммануэль Дюкруэ.

Ўн адирлик Дилором Қанатова 11 июн кунги бошланган миллий низога қадар Ўшдаги университетларнинг бирида дарс берган. У кейинги кунлар ичида зўрланиб¸ ақлдан озган ўзбек қизларидан анчасини билишини айтади.

- Қизларни зўрлади. Мана отаси билан келаëтган қизни отасининг олдида зўрлаб ҳозир ақлидан озди. Қайси бирини гапирай?

Озодлик: Қайси қиз ақлдан озди?

- Кўчада ўтирибди ана ақлдан озиб¸ сочини саппайтириб отасининг олдида.

Озодлик: Дадаси қаерда?

- Дадаси бизнинг адирда. Улар фурқатлик бўлади. Ҳаммаси фурқатлик¸ модилик¸ бизда кассеталари бор. Болаларни ўлдириб¸ ëқиб¸ тириклайин изнасиловат қилган ўғил болаларни. Эшитганмисиз шунақани?

Озодлик: Ўғил болаларни ҳам зўрлашганми?

- Бизда кассеталари бор¸ жўнатдик¸ бутун дунëга жўнатдик, дейди ўзбек қиз ва йигитларнинг зўрланганига оид факт ва далиллар кўплигини айта туриб Дилором Қанатова.

Ўш шаҳрининг Мажримтол маҳалласига яқин турувчи Муҳаббат Маҳмудова ўз атрофида ҳам 11 июндан бошлаб хотин-қизларни тутиб зўрлаш ҳолатлари кўп содир бўлганини иддао қилади:

- Турмушга чиқмаган ëш қизларни яланғоч қилиб ечинтириб маҳаллаларда судраб олиб юришди булар Мажримтолда. Студент қиз. Шу қизни яланғоч қилиб думбалари шилиниб кетди¸ деб эшитдим, дейди Муҳаббат Маҳмудова.

Ўшнинг Амир Темур шаҳарчаси, ўшликлар орасида Ўн адир дея аталувчи мавзенинг хотин-қизлар ишлари бўйича масъули Гулбаҳор Жўраева айни кунларда ўз мавзеидаги зўрлаш қайди билан шуғулланаëтганини айтади:

- 11-12-13 июн куни Мажримтолда бўлган. 13 яшар ва беш яшар қиз. Битта аëлнинг опа-сингил иккита қизи бўлганда.

Озодлик: Аëлнинг ўзи қаерда бўлган?

- Мажримтоллик ўзлари.

Озодлик: У аëлнинг кўзи олдида қизларини зўрлаганми?

- Йўқ¸ у аëлни ëқиб юборишди. Теракка боғлаб тириклайин ëқиб юборишди.

Озодлик: Иккита қиз нима бўлди?

- Иккита қиз Суратошда ўтирган ерида ўтирибди. 13 яшар қиз ақлдан озди. Она только улыбается. Сабаби бошига нима тушди¸ энди ëш болаку. Унақани умрида кўрмаган.

Озодлик: Беш яшар қизчи?

- Беш яшар қиз вафот этган. От насилия¸ "внутре-маточный кровотечение" бўлиб¸ энди маткаси йўқ унақа ëшда¸ лекин унақа зўравон кучни¸ фақатгина насилие бўлмаганда¸ уриб¸ тепиб¸ ичак-човоқлари йиртилиб ўлиб қолган.

Озодлик: Мана шу иккита қизни нечта эркак зўрлаганини биласизми?

- Булар биттадан¸ иккитадан бўлмаган. Булар ҳужум қилаëтганда беш-олти-ўнгача бўлган. Кейин аëллар билан бўлган. Аëл қизларни аëллар ушлаган, дейди ўнадирлик Гулбаҳор Жўраева.



Ўшлик зўрланган аёллар орасида уч опа-сингил Бердиқуловалар ҳам бор. 23 ёшли Ирода, 21 ёшли Умида ҳамда уларнинг 16 ёшли вояга етмаган синглиси Ўш шаҳрининг Қорасув кўчасидаги кўп қаватли уйда туришган.

Ўшда бўлган ваҳшийликлардан дунë хабар топсин¸ деган мақсадда уларнинг ўзлари зўрланганлари ҳақида гапиришга рухсат беришди, дейди айни пайтда Ўш вилоятининг ўзбек-қирғиз чегарасидаги ВЛКСМ қишлоғида паноҳ топган Зоҳида Мўминова.



-Улар бўлди уже, бизнинг ҳаётимиз тугади, этикани йиғиштириб қўямиз деб ҳаммага интервью бераяпти.Фамилиямиз, даннийларимиз билан бераверамиз, юзимизни ҳам ёпмай кўрсатамиз дейишди, дея гапиради Зоҳидахон Мўминова.

Унга кўра, 14 июн куни Ўшнинг “Носталжи” кафесини штаб қилиб олганлар уларни шу кафени ертўласига олиб тушган ҳамда учала қизни зўрлашган.

-Зўрлашгандаям изврашенний формада зўрлашган. Катта қизни кўпчилик қийнаб-қийнаб бутилка тиқиб қўйишган. Орқа тешовига қилишган. Иккинчи қизни отасининг кўз олдида зўрлашган, дейди воқеа тафсилотларини зўрланган қизлардан рухшунос сифатида эшитган Зоҳида Мўминова.

Гаровдаги қизларни қирғиз миллатига мансуб шахслар қўлидан беш нафар гаровга олинган қирғизларни бериб алмаштириб олишган, дейди ўшлик Зоҳида Мўминова.

- Кейин ўзбек-қирғиз чегарасига қизларни ВЛКСМ қишлоғига етказилган яланғоч аҳволда.Ўш районининг болалари усти бош топиб кийдиришган эплашиб у қизларга бир нарсаларни. Шу аҳволда ҳаммаёғи қон бўлиб келишган. Биз буларни Ўзбекистон чегараси билан гаплашиб ўтказдирдик учала қизни олиб кетишди. Булар қизлар шокда келган. Умуман гапиришгаям нимаси йўқ. Биз зўрланмадик, йиқилиб тушдик¸ деб йиғлаб келди. Лекин буларни ўтиришга ҳам ҳоли йўқ эди. Биқинлаб, ёнбошлаб, ҳаммаёғи разрывли, ҳаттоки гинекологга кўринадиган ҳоли ҳам йўқ. Стресс ситуацияда келишдида улар, дейди Зоҳида Мўминова.

Зўрланган опа-сингиллардан бири 23 ёшли Иродахон ҳуқуқшунос, яқин кунларда тўйи бўлиши керак эди. Айни пайтда уч опа-сингил Андижон вилоятининг Жалолқудуқ марказий касалхонасида онаси билан даволанмоқда. Қизларнинг отаси эса Ўшда, ўз маҳалласини ҳимоя қилишда қолган.

Ўшнинг “Носталжи” кафесида зўрланганлар орасида уч опа-сингилдан ташқари яна бир қиз ҳам бўлган. Аммо зўрланган қизнинг онаси номус қиламан айтишга¸ дея исм-фамилияси ва қизининг зўрланганини яширган.

Турли хил вахшийликлар ва хусусан аёллар ва ёш қизларни зўрлаш ҳолатлари деярли барча этник низолар давомида кузатилган.

Яқин тарихда бундай жиноятлар 1998-2004 йилларда Конго, 2003 йил Дарфур можаролари давомида қайд этилган. (1992–1995) Босния ва (1996–1999) Косово урушлари давомида Серб ҳарбийлари томонидан содир этилган ўн минглаб зўрлаш ҳолатларига оид далиллар Халқаро трибунал томонидан кўриб чиқилганди.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотларга кўра, кўпинча этник зиддиятлар давомида аёлларнинг зўрланганлиги ҳақидаги иддаолар иккала томондан ҳам янграйди. Этник зиддиятларни ўрганувчи тахлилчилар фикрича, аёлларни зўрлаш ва ақл бовар қилмайдиган бошқа вахшийликларни уюштириш ғаламислар қўлидаги энг самарали “провокация” воситаси бўлиб қолмоқда.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG