Линклар

logo-print

Туркия ҳарбийлари курд жангариларини нишонга олди



Март ойидан буён Туркия ичкариси ва қўшни Ироқ ҳудудида ҳудудларда ўтказилган кенг кўламли ҳарбий амалиётлар оқибатида 100дан ортиқ курд жанггариси ўлдирилди.

Бу ҳақда Туркия қўшинлари қўмондонлиги баёнот тарқатди. Генерал-майор Фахри Кир сўзларига кўра, 20 май куни Ироқнинг тоғли ҳудудларида беркинаётган жанггарилар истеҳкомлари нишонга олинган. Ироқ ҳудудида берилган ҳаво зарбалари оқибатида 100га яқин жангари нобуд бўлган.

Ўтган ҳафта ҳам Туркия ҳарбийлари Курдистон ишчилар партияси жанггариларига қарши амалиётлар олиб борган.
Мазкур амалиёт чоғида 20дан ортиқ жанггари ўлдирилган.

XS
SM
MD
LG