Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:47

Блейк Бишкекка сафар қилди


АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси Роберт Блейк бугун Бишкекда Қирғизистон муваққат ҳукумати раҳбари Роза Ўтунбаева ва бошқа расмийлар билан музокаралар ўтказди.

Мазкур сўзлашувлардан сўнг журналистларга гапирган Роза Ўтунбаева “келажакда рўй бериши мумкин бўлган ҳар қандай зўравонликлар олдини олишга қурбимиз етади деб ўйламан ва бунда бизга Оллоҳнинг ўзи ёрдам беради”, дея таъкидлади.

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон, ўз навбатида Қирғизистон жанубида рўй берган қонли воқеалар ортида апрел ойида ҳокимиятдан четлаштирилган президент Қурмонбек Бакиев турган бўлиши мумкин, деган фикрни билдирди.

Хабарларга кўра, жума куни Ҳиллари Клинтон телефон орқали Ўзбекистон президенти Ислом Каримов билан боғланиб, Қирғизистон жанубидаги вазиятни муҳокама қилди.

18 июн куни эса АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси Роберт Блейк Андижон вилоятида бошпана топган қирғизистонлик ўзбек қочқинлари билан учрашди.

Бу ерда АҚШнинг Марказий Осиё бўйича олий мартабали расмийси Қирғизистон ҳукуматини Ўшда рўй берган этник зўравонликлар юзасидан халқаро мустақил текширув ўтказишга чақирди.

-АҚШ Қирғизистон жанубида давом этаётган зўравонликлардан жиддий хавотир билдиради. Биз ушбу давлат муваққат ҳукуматини жанубдаги хунрезликларни тўхтатиш борасида зудлик билан барча имкониятларни ишга солишга чақирамиз,-деди Роберт Блейк.
XS
SM
MD
LG