Линклар

Алишер Усмонов қирғизистонлик қочқинларга ёрдам берди


Россиялик тадбиркор, “Металлоинвест” ва бошқа бир қатор йирик савдо-саноат тузилмалари раҳбари Алишер Усмонов Ўзбекистонда бошпана топган қирғизистонлик қочқинларга ёрдам тариқасида 150 млн. рубл ажратди.

Бу ҳақда Озодлик радиосига “Металлоинвест” ширкатининг матбуот масалалари бўйича вакили Нина Яворская маълум қилди.

Асли чустлик Алишер Усмонов “Финанс” журналига кўра 2010 йилда россиялик миллиардерлар қаторида 12,5 млрд доллар маблағи билан 7 ўринни эгаллаб келмоқда.

Айни пайтда , Россия Фавқулодда Вазиятлар вазирлигига қарашли 2 самолет Ўзбекистонга қўнди. Интерфакс агентлиги хабарига кўра, улар бортида 70 тонна инсонпарварлик ёрдам юки етказилган. Москвадан жўнатилган яна бир ИЛ-76 транспорт самолёти Тошкент вақти билан 6:00 да 40 тонналик гуманитар ёрдам билан Ўзбекистонга етиб борган.

Қирғизистонлик қочқинларга кўрсатилаётган ёрдам Россия президенти Дмитрий Медведев топшириғи билан амалга оширилмоқда.
XS
SM
MD
LG