Линклар

logo-print

Ўшдаги воқеаларни тафтиш қилиш талаб қилинаяпти


Қирғизистондаги инсон ҳуқуқлари ва жамоат ташкилотлари мамлакат муваққат ҳукуматини Ўш ва Жалолободдаги қонли воқеалар юзасидан мустақил текширув ўтказишга чақирдлар.

"Мамлакатда ўтказилган мустақил текширувгина қирғизистонликларнинг муваққат ҳукуматга бўлган ишончини қайта тиклаши мумкин", дейилади жамоатчилик вакиллари томонидан ёйинланган мурожаатда.

Айни пайтда Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги тарқатган хабарга кўра, Ўш шаҳри ва Жалолобод вилоятида ўтган ҳафта давомида қирғизлар ва ўзбеклар ўртасида рўй берган этник тўқнашувларда 190 дан зиёд киши нобуд бўлган, икки мингдан ортиқ киши тан жароҳати олган. Бироқ норасмий маълумотларга кўра, қурбон бўлганлар сони камида икки минга яқин.

Ўшдан олинган сўнги маълумотларга кўра, шаҳар ва унинг атрофида вазият барқарорлашган.

Куни кеча Қирғизистон муваққат ҳукумати раҳбари Роза Ўтунбаева “Коммерсант” нашрига берган интервюсида мамлакат жанубидаги хунрезликлар чоғида нобуд бўлганлар сони расмий ҳисоб китоблардан бир неча баробар кўп эканлигини тан олди.

XS
SM
MD
LG