Линклар

Туркия: курд жангарилари саккиз ҳарбийни ўлдирди


Туркия шарқида курд жангарилари томонидан содир этилган ҳужум оқибатида камида саккиз ҳарбий нобуд бўлди.

Туркия қўмондонлиги тарқатган хабарга кўра, рўй берган отишма чоғида, шунингдек, Курдистон ишчилар партиясининг камида 12 нафар жангариси ўлдирилган.

Мазкур ҳужумдан сўнг Туркия ҳарбий ҳаво кучлари Ироқ чегарасига яқин тоғли ҳудудларда беркинаётган курд жангарилари истеҳкомларини бомбардимон қилди.

Куни кеча Туркия қўмондонлиги мамлакат ичкариси ва қўшни Ироқ ҳудудида ўтказилган кенг кўламли ҳарбий амалиётлар оқибатида 100дан ортиқ курд жанггариси ўлдирилгани тўғрисида хабар тарқатган эди.
XS
SM
MD
LG