Линклар

Ўш ва жалолободликлар янги фитналардан қўрқмоқда


Ўш ва Жалолободдаги хунрезликларга қарамай¸ муваққат ҳукумат 27 июн куни референдум ўтказиш ниятидан қайтмади. Ëниб кул бўлган ўзбек мактаби деворида ана шу референдумга чорловчи плакатлар осилган.

Ўш ва Жалолободдаги хунрезликларга қарамай¸ муваққат ҳукумат 27 июн куни референдум ўтказиш ниятидан қайтмади. Ëниб кул бўлган ўзбек мактаби деворида ана шу референдумга чорловчи плакатлар осилган.

19 июн куни жалолободликлар вазиятнинг бир оз тинчиганини айтсада¸ ўзбеклар бозорига ўт қўйилгани¸ комендатлик соати бошлангандан кейин ўқ овозлари эшитаëтганини айтмоқдалар. Аммо уларни энг кўп қирғиннинг қайта бошланиш эҳтимоли саросимага солмоқда.


Ўзини Жалилиддин дея таништирган жалолободлик суҳбатдошга кўра, 19 июн куни шаҳарда вазият тинчроқ бўлган.Бироқ 18 июн куни Жалолободдаги автомашиналарга эҳтиёт қисмлари сотувчи бозорда ёнғин рўй берган:

"Ўшанинг озгинасини кеча кечки пайт ëқди. Номаълум шахслар ëқдида. Ҳозир тушуниб бўлмаяпти. Ким қаердан келиб отаяпти¸ ким нима қилаяпти¸ тушуниб бўлмаяпти. У ерда ўзбеклар савдо қиладида.

Озодлик: Фақат ўзбекларми ëки кўпроқ ўзбекларми?

- Фақат ўзбеклар. Битта-иккита қирғиз болалар савдо қилаëтганини кўрган эдим.

Озодлик: Ўзи дўкон қанча у бозорчада?

- Тахминан 100 тача бор. Кечки пайт соат 6 дан кейин ëндида. Ўзимизнинг ўзбек болалар бориб ўчириб қолишди. Алангани тўхтатишдида. Кечқурун соат иккиларда иккита ўқ овози келди. Биз ҳадиксираб қаëқдан келганини тушуниб бўлмайдиган ҳолат бўлдида. Комендантский час бўлаяпти. Аммо икки марта ўқ отилганини эшитдим мен ўзим. Кундузи Оллоҳга шукур тинч бўлаяпти. Ўзбек-қирғиз бозорларда аралашиб юрибди¸ лекин ўзбеклар ҳозир ўзлари бўлгани учун бозорга унчалик чиқишмаяпти. Қўрққанидан эмас¸ бу ерда уйларини ëқди. Шунга ўзлари билан ўзлари бўлиб қолган. Кўпчилик кетиб қолган. Қўрққанлар чиқмасдан уйида ҳам ўтиришибди¸ маҳаллада ўтиришибди. Шундай ҳолат ҳозир¸ дейди жалолободлик Жалилиддин.

Тўлқинжон исмли суҳбатдошимиз ҳам Жалолободдан. Унга кўра, қирғиз оилалари шаҳарни тарк этмоқда.

- Ҳозир бизнинг аëлларимиз¸ болаларимиз¸ қарияларимиз Андижоннинг Хонободида. Қирғиз биродарларимиз аëлларини¸ фарзандларини Бишкек тарафга¸ Россия тарафга жўнатишаяпти. Гуманитар ëрдам келаëтган самолëтлардан гуманитар ëрдамларни тушириб бўлгандан кейин самолëтларга ўз аҳилларини солиб жўнатишаяпти. Биз шунга ҳайратланиб турибмиз. Нима бор экан бу ишнинг орқасида? Шу кунларда мана референдум ҳам яқин. Аслида булар шу жалолободлик бўлса¸ шу нарса кутилиб турибдимикан. “Ҳозир уруш тўхтади. Ҳамма ëқ яхши бўлаяпти” деяпти¸ лекин тўхтовсиз аэропортга одам бориб одам сиғмай кетган.

Озодлик: Балки орасида ўзбеклар ҳам бордир?

- Йўқ¸ ўзбеклар йўқ у ерларда. У тарафга ўтишлик ўзбеклар учун жуда хатарли. Қирғиз бор жойга ўзбекнинг боришига журъат керак. Унга жуда ҳам катта юрак билан бориш керак. Ўзбек бор жойга қирғизнинг келиши хотиржам. Масалан¸ бозорда бизнинг сотиб турган ўринларимиздаги нарсаларимизни ҳозир ташиб олиб чиқиб кетишган. Қирғиз аëллари ва эркаклари келиб ўтиришиб олган, дейди жалолободлик Тўлқинжон.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG