Линклар

Қозоғистонда уч кончи нобуд бўлди


20 июн куни Марказий Қозоғистондаги мис конларининг бирида содир бўлган портлаш оқибатида уч киши ҳалок бўлди. “Қозоқмис” миллий компанияси матбуот котибига кўра, портлаш оқибатида яна бир кончи жароҳатланган.

Фожиа Қарағанда вилоятининг Сатпаев шаҳрида жойлашган “Степной” конида содир бўлгани айтилмоқда.

Айни пайтда “Қозоқмис” компанияси раҳбарияти мазкур нохуш ҳодиса сабабларини ўрганиш бўйича махсус комиссия тузилганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG