Линклар

logo-print

Полшаликлар президентни сайламоқдалар


Бугун Полшада президент сайлови бўлиб ўтмоқда.

Полша президенти лавозими учун асосий кураш икки номзод - мамлакат сейми спикери Бронислав Коморовский ва Полшанинг марҳум президенти Лех Качинскийнинг акаси Ярослав Качинский ўртасида бормоқда.

Хабарларга кўра, мамлакат бўйлаб 25 мингга яқин сайлов участкаси очилган.

Яқинда Полшанинг жануб ғарбида рўй берган сув тошқинлари туфайли мазкур минтақада сайлов участкаларини ташкил этиш ҳукумат учун талайгина муаммоларни туғдирди.

10 апрел куни Россиянинг Смоленск вилоятида самолёт ҳалокатга учраши оқибатида 96 киши, жумладан, Полша президенти Лех Качинский ва рафиқаси ҳамда Полша ҳукуматининг ўнлаб юқори лавозимли расмийси нобуд бўлган эди.


XS
SM
MD
LG