Линклар

Сувоналиев истеъфога берди


Қирғизистонда Ўш вилояти Ички ишлар бошқармаси раҳбари Ўмурбек Сувоналиев эгаллаб турган лавозимидан истеъфо берди.

Сувоналиев ишдан кетиш қарорини парламентга ўтказилиши кутилаётган сайловда номзод сифатида иштирок этиш ниятида экани билан изоҳлади.

Ўш шаҳар ва Жалолобод вилоятида, олинган сўнгги расмий маълумотларга кўра, вазият барқарорлашган.

Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги тарқатган хабарга кўра, ўтган ҳафта мамлакат жанубида рўй берган зўравонликлар оқибатида 192 киши нобуд бўлган, салкам 2 минг киши тан жароҳати олган. Бироқ норасмий ҳисоб-китобларга кўра, жанубдаги хунрезликлар оқибатида икки минг атрофида киши нобуд бўлган.

БМТнинг билдиришича, Ўш шаҳри ва Жалолободдаги этник зўравонликлардан миллиондан ортиқ киши жабр кўрган, 300 мингдан зиёд киши эса турар-жойларини тарк этишга мажбур бўлган.
XS
SM
MD
LG