Линклар

logo-print

Каррубий курашни давом эттирмоқчи


Эрон мухолифати етакчиларидан бири Меҳди Каррубий ўтган йил бўлиб ўтган президент сайлови натижаларига қарши норозилик намойишларини давом эттиришга ваъда берди.

2009 йилнинг 12 июн куни бўлиб ўтган президент сайловида Маҳмуд Аҳмадийнажод ғолиб деб топилган эди. Бироқ мухолифатчилар сайлов давомида овозлар сохталаштирилганини билдириб, Теҳрон ва бошқа йирик шаҳарларда норозилик намойишлари уюштирганди. Намойишларнинг хавфсизлик кучлари томонидан бостирилиши оқибатида эса ўнлаб фуқаро нобуд бўлган эди.
XS
SM
MD
LG