Линклар

Рим папаси Ўшдаги воқеалардан хавотир билдирди


Рим папаси Бенедикт XVI Қирғизистон жанубида тинчлик қарор топиши йўлида мамлакат халқини зўравонликлардан воз кечиб, турли фитналарга берилмасликка чақирди.

Бугун авлиё Пётр майдонига тўпланган зиёратчилар олдида чиқиш қилган Рим папаси Қирғизистон жанубида рўй берган этник тўқнашувлардан жиддий хавотир билдириб, қурбон бўлганлар оила-аъзоларига ўз ҳамдардлигини изҳор қилди.

Бенедикт XVI халқаро ҳамжамиятни зўравонликлар туфайли турар-жойларини тарк этишга мажбур бўлган фуқароларга зудлик билан инсонпарварлик ёрдами кўрсатишга чақирди.

Қирғизистонлик 100 мингдан ортиқ ўзбек қўшни Ўзбекистонга қочиб ўтишга мажбур бўлди. Ўзбек қочқинлари Қирғизистон хавфсизлик кучларини Ўш шаҳри ва Жалолобод вилоятидаги хунрезликлар олдини олмаганликда ҳамда тинч аҳолига қарши ўт очганликда айблаб келмоқдалар.
XS
SM
MD
LG