Линклар

Ҳолбрук: Эрон санкциялари Покистонга ҳам таъсир қилиши мумкин


- Эронга нисбатан яқинда жорий этилган иқтисодий санкциялардан Покистон энергетик компаниялари ҳам зарар кўриши мумкин, дея баёнот берди АҚШнинг Покистон ва Афғонистон бўйича махсус вакили Ричард Холбрук.

Бугун Ричард Холбрук Исломободда Покистон ҳукумати расмийлари билан музокаралар ўтказди.

Яқинда Эрон ва Покистон ҳар иккала давлатни боғловчи янги газ қувури борасида келишувга эришган эди.

Айни пайтда Ричард Холбрук сўзларига кўра, ҳозирда АҚШ Конгресси ўз ядровий дастуридан воз кечишни истамаётган Теҳронга нисбатан янги санкциялар кўламини муҳокама қилмоқда.

- Бундай вазиятда Покистон ширкатларининг Эрон билан ҳамкорлик қилишга ошиқмаслари мақсадга мувофиқ бўлар эди, дея қўшимча қилди АҚШ расмийси.
XS
SM
MD
LG