Линклар

Беларус ва Россия ўртасида газ можароси юзага чиқмоқда


Беларус делегацияси Россия билан юзага чиқаётган газ можаросини муҳокама қилиш мақсадида Москвага сафар қилади.

Россиянинг Газпром ширкати, агар Беларус томони етказиб берилган газ учун пулни душанба кунгача тўламаса, Беларусга етказиб берилаётган газни 85 фоизга қисқартиришини маълум қилган.

Бироқ Беларус томони расмий Москва шартномага мувофиқ етказиб берилаётган газни 15 фоизгача қисқартириши мумкинлигини таъкидламоқда.

Кузатувчилар фикрича, Беларусга етказиб берилаётган газ 85 фоизга қисқартирилгудек бўлса, ушбу давлат орқали Европага транзит қилинаётган газ оқими ҳам камайиши мумкин.

Хабарларга кўра, айни пайтда Газпром ширкати ўз газини Европага транзит қилишнинг бошқа йўлларини қидирмоқда.
XS
SM
MD
LG