Линклар

Шанба куни Ўшда аскарлар яна икки ўзбекни отиб ўлдирди


Шанба куни Ўшда аскарлар ўқидан яна икки ўзбек ҳалок бўлгани, ўқ еган учинчи ўзбек Ўзбекистонга жўнатилгани Озодликка кеча маълум бўлди.

Ўш шаҳрига туташ собиқ Калинин номидаги колхоз ҳудудида яшайдиган фуқародан олинган бу хабарни вафот этганларни қабул қилиб олган Ўш шаҳар шифохоналаридан бирининг шифокори ҳам тасдиқлади.

- Ўш районда (шаҳардаги мавзелардан бири – Озодлик) уйи ёнмай қолган ва у ерда отаси қолган экан. Хабар олгани шаҳарга тушишган. Тушган жойида буларни қирғизлар кўриб қолиб, уриб, бўйнига пичоқ тақашган. Шу пайт мелисалар кўриниб қолган. Кейин қирғизлар қочиб кетишган. Булар ҳам кетайлик деб, машинага ўтираётган пайтда солдатлар орқасидан келиб отиб ташлаган. Солдатлар на поражения отиб ташлашган, деди врач.

Қирғизистон расмийлари шаҳарда вазият барқарорлаша бошлагани, жамоат транспорти қатнаб, бозорлар ишлай бошлагани тўғрисида гапираётган бўлса-да, шаҳар маркази ўзбеклар учун хавфлилигича қолмоқда.

Шу кунларда ўзбеклар қирғизларнинг ҳужум қилишидан, қирғизлар ўзбекларнинг ҳужум қилишидан чўчиб яшамоқда.
XS
SM
MD
LG