Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:49

АҚШ ва Россия хавотирда


Америка Қўшма Штатлари ва Россия Қирғизистондаги зўравонликлардан ташвиш ва хавотирда эканликларини билдирди.

АҚШ Давлат департаментининг расмий вакили Филип Кроулининг маълум қилишича, Давлат котиби Ҳиллари Клинтон ва Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровлар Қирғизистонда яқинда зўравонликлар содир этилганидан ҳамда миллатлараро муносабатлар таранглигича қолаётганидан ташвиш ва хавотирда эканликларини билдирганлар.

Клинтон ва Лавров фикрича, 27 июнга белгиланган референдум муҳим сиёсий қадам бўлиб, унинг ўтказилиши мамлакат барқарорлигини тиклаш учун муҳимдир.

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан телефон орқали ўтказган мулоқот чоғида ҳар икки давлат Қирғизистонга кўрсатажак ёрдамларини мувофиқлаштиришга келишиб олдилар.
XS
SM
MD
LG