Линклар

logo-print

Ўш бозори 2 ойга ёпилди


Ўш шаҳри марказий бозори Ўш шаҳар кенгаши қарорига биноан 20 июндан 20 августгача ишламайди.

Бу ҳақда Қирғизистондаги Аки-пресс ахборот агентлиги хабар қилди.

Агентликнинг шаҳар кенгашидан олинган маълумотга таяниб хабар қилишича, бозор савдогарлар хавфсизлиги таъминлаш ва 12-16 июн кунлари бўлиб ўтган талон-тарож оқибатларини бартараф этиб, таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун ёпилди.

Айтилишича, ўшликлар кундалик эҳтиёж товарларини шаҳардаги бозорчалардан харид қилиши мумкин.
XS
SM
MD
LG