Линклар

logo-print

Полша президенти сайловининг дастлабки натижалари чиқди


Полшада якшанба куни ўтказилган президент сайловининг дастлабки натижалари эълон қилинди.

Пешқадам икки номзод учун берилган овозлар орасидаги фарқ ҳозирча икки фоизнигина ташкил қилмоқда.

Номзоди етакчи "Фуқаролик платформаси" партияси томонидан кўрсатилган Сейм Маршали Бронислав Коморовский учун сайловчиларнинг 40 фоизи овоз берган бўлса, унинг асосий рақиби Ярослав Качинский 38 фоиз овоз қозонди.

Бу маълумотлар сайлов участкаларининг 15 фоизида саналиб бўлган бюллетенларга таяниб эълон қилинди.

Полша президенти сайловининг иккинчи босқичи 4 июлга белгиланган.

Полша президенти сайлови президент Лех Качинскийнинг ўтган ойда авиаҳалокатда нобуд бўлгани муносабати билан муддатидан аввал ўтказилмоқда.
XS
SM
MD
LG