Линклар

Полшада иккинчи давра сайлов ўтказилади



Якшанба куни ўтказилган сайловининг дастлабки натижаларига кўра, президентликка даъвогарлик қилаётган асосий икки номзод талаб қилинган 50 фоизлик тўсиқдан ўта олмаганлар.

Полша Марказий сайлов комиссияси якшанба куни берилган овозларнинг 94 фоизи ҳисоблаб бўлинганини маълум қилди. Сайлов натижаларига кўра, "Фуқаролик платформаси" партияси томонидан кўрсатилган номзод Сейм Маршали Бронислав Коморовский учун сайловчиларнинг қарийиб 41 фоизи овоз берган бўлса, унинг асосий рақиби Ярослав Качинский 37 фоиз атрофида овоз қозонишга муваффақ бўлган.

Полша президенти сайловининг иккинчи босқичи 4 июлга белгиланган.

Полша президенти сайлови президент Леҳ Качинскийнинг ўтган ойда авиаҳалокатда нобуд бўлгани муносабати билан муддатидан аввал ўтказилмоқда.

XS
SM
MD
LG