Линклар

Афғонистонда НАТОнинг яна бир вертолёти қулади


Афғонистон жанубида НАТОга тегишли вертолётнинг халокатга учраши оқибатида тўрт ҳарбий нобуд бўлди.

Айни пайтда НАТО қўмондонлиги нобуд бўлган аскарлар миллатини ошкор қилмади. Бироқ ўз исмини ошкор қилишни истамаган ҳарбий қўмондонлардан бири вертолёт ҳалокатида нобуд бўлганлардан уч нафари австралиялик аскар бўлганини маълум қилди.

НАТОнинг билдиришича, айни пайтда вертолётнинг ҳалокатга учраши сабаблари ўрганилмоқда.
XS
SM
MD
LG