Линклар

logo-print

Россия Беларусга етказиб бераётган газни қисқартирди


Россия президенти Дмитрий Медведев “Газпром” ширкатига Беларусга етказиб берилаётган табиий газ миқдорини қисқартириш тўғрисида топшириқ берди.

- Пул тўлови шартнома асосида амалга оширилиши шарт. Шартномада эса хорижий валютада тўлаш белгиланган, бошқа тўлов усули бизнинг қонунимизга тўғри келмайди. Газпром пул ўрнида сариғёғ, пишлоқ ва бошқа махсулотларни олмайди. Беларуслик ҳамкорларимиз буни тушунишлари шарт, деди Дмитрий Медведев “Газпром” ширкати раҳбари Сергей Миллер билан Москвада ўтказилган учрашувдан сўнг.

Бундан бир оз аввал “Газпром” ширкати агар расмий Минск етказиб берилган газ учун қарийиб 192 миллион доллар қарзини тўламаса ушбу давлатга экспорт қилинаётган газ кўламини 85 фоизга қисқартиришини маълум қилган эди.

Беларус томони эса Россия олдида ҳеч қандай қарзи йўқлигини таъкидлаб келмоқда. Икки давлат ўртасида юзага чиқаётган газ можаросини ҳал этиш мақсадида Беларус делегацияси Москвага сафар қилди.

Кузатувчилар фикрича, Беларусга етказиб берилаётган газ 85 фоизга қисқартирилгудек бўлса, ушбу давлат орқали Европага транзит қилинаётган газ оқими ҳам камайиши мумкин. Бироқ “Газпром” ширкати Беларусга етказиб берилаётган газнинг қисқартирилиши Европага транзит қилинаётган газ оқимига таъсир қилмаслигини билдирди.
XS
SM
MD
LG