Линклар

logo-print

Иванов Қирғизистонда янги ҳарбий база очишни таклиф қилди


Россиянинг Наркотикларни назорат қилиш бўйича федерал агентлиги раҳбари Виктор Иванов наркотрафикка қарши самарали курашиш мақсадида Қирғизистон ҳудудида Россиянинг янги ҳарбий базасини очиш таклифи билан чиқди.

- Мен Қирғизистон ҳудудида Россия Федерацияси ҳарбий базасини ташкил қилишни таклиф қиламан. Фикримча, базанинг ташкил этилиши наркотиклар оқимини бартараф этиш борасида самарали кураш олиб бориш имкониятларини яратади, деди Виктор Иванов Москвада бўлиб ўтган матбуот анжумани чоғида.

Ҳозирда Россия Қирғизистон ҳудудида битта ҳарбий базага эга.

Бир гуруҳ экспертлар фикрича, Афғонистонда етиштирилаётган наркотик моддаларидан шу пайтгача 1 миллиондан ортиқ киши нобуд бўлган ва йилига 100 минга яқин одам наркотик моддалари истеъмолидан нобуд бўлмоқда.

Айтилишича, Афғонистонда кўкнори етиштириш кўлами 2001 йилдан буён 40 баробарга ортган ва 3.5 миллионга яқин афғонистонлик деҳқон асосан кўкнори етиштириш билан шуғулланади.
XS
SM
MD
LG