Линклар

Роза Ўтунбаева Жалолободга борди


Бугун Жалолобод вилоятига сафар қилган Қирғизистон муваққат ҳукумати раҳбари Роза Ўтунбаева вилоятда вазият барқарорлашганини маълум қилди.

Роза Ўтунбаева вилоят мутасаддилари билан Жалолободдаги зўравонликлардан сўнг ёқиб юборилган ҳудудларни вертолётда айланиб томоша қилди.

- Биз расмийлар бу ерда рўй берган зўравонликларнинг асл сабабларини сичковлик билан муҳокама қилдик. Одамлар дардини ва улар қилган таклифларни диққат билан тингладик. Ишончим комил, биз бундан¸ албатта¸ ўзимиз учун сабоқ чиқарамиз, деди Роза Ўтунбаева.

Муваққат ҳукумат раҳбари, шунингдек 27 июнга белгиланган референдум кечиктирилгудек бўлса, Қирғизистондаги вазият янада кескинлашиши мумкинлиги хусусида огоҳлантирди.
XS
SM
MD
LG