Линклар

Қирғиз ҳарбийларининг Наримондаги амалиёти қораланмоқда


Ҳюман Райтс Уотч инсон ҳуқуқлари ташкилотининг етакчи мутахассиси Анна Неистат Қирғизистон хавфсизлик кучларининг бугун Наримон қишлоғида ўтказган махсус амалиётини кескин танқид қилди.

- Бугун эрталаб Наримон қишлоғида кенг кўламли тозалаш амалиёти ўтказилди. Асосан ўзбеклар истиқомат қилувчи мазкур туман сўнгги кунлар мобайнида баррикадалар қуршовида қолаётган эди. Кеча ва аввалги кунлар давомида баррикадалар олиб ташланди. Бугун тонгги соат 6 да махсус амалиёт бошланди, деди Анна Неистат.

Наримон қишлоғида ўтказилган ушбу амалиёт оқибатида уч киши нобуд бўлди, ўндан зиёд киши тан жароҳати олди.

-Ушбу воқеа биз бошдан айтиб келаётган гап - вазият ҳукумат расмийларининг назорати остида эмаслигини яна бир бор тасдиқлади. Бир томондан ҳукумат кучлари ўзбек аҳолисининг хавфсизлигини таъминлашга кафолат бера олмайдилар. Бошқа бир тарафдан уларнинг мақсади нима экани аниқ эмас. Шундай давом этгудек бўлса, бу ердаги вазият барқарорлашмайди, деди ушбу воқеага гувоҳ бўлган Анна Неистат.

XS
SM
MD
LG