Линклар

logo-print

Ўшнинг Калилин кўчасида рейд бошланди



Ўшнинг Черёмушки мавзесига туташ Калинин кўчасида (Отхона) ҳам Қирғизистон ҳарбийларининг махсус операцияси бошланди.

Калинин кўчасидан олинган маълумотларга кўра, душанба куни кечқурун иккита автобусда кириб келган қирғиз ҳарбийлари маҳалладаги барча ўзбек эркакларини олиб кетишган.

Озодлик радиоси билан исми сир қолиши шарти билан гаплашган отхоналикларга кўра¸ қирғиз ҳарбийлари ўзларини ўта қўпол тарзда тутишган ва “сен ўзбеклар бу ерда нима қиляпсан, бор Ўзбекистонингга”, “менга қирғизча гапир” дея дўқ-пўписа қилишган.

Шунингдек, ҳарбийлар ўзбек эркакларининг баъзиларини ечинтириб, ҳақорат қилишган. Калинин кўчасида жон сақлаётган юзлаб аёллардан олтин танқинчоқларини тортиб олишган.

Қирғизистон ҳарбийлари душанба куннинг биринчи ярмида Наримон қишлоғида ҳам шунга ўхшаш “махсус операция” ўтказиб, камида икки кишини ўлдирган эди.
XS
SM
MD
LG