Линклар

Файзал Шаҳзод айбини тан олди


Ню-Йорк шаҳрида ўтаётган суд жараёнида террорчиликда айбланаётган таги покистонлик АҚШ фуқароси Файзал Шаҳзод ўз айбини тан олди.

Тергов жорий йил 1 май куни Ню-Йоркнинг Таймс-сквер майдонида мина ўрнатилган машинани портлатишга айнан Файзал Шаҳзод тайёргарлик кўрганини аниқлади, дейилади хабарларда.

Файзал Шаҳзод 4 май куни Ню-Йоркдан Дубайга учмоқчи бўлиб турганида қўлга олинган эди.
XS
SM
MD
LG