Линклар

Полшада президентлик сайлови натижалари эълон қилинди


Полшада якшанба куни ўтказилган президент сайлови биринчи даврасининг расмий натижалари эълон қилинди.

Пешқадам икки номзод учун берилган овозлар орасидаги фарқ икки 5 фоиз атрофида.

Номзоди етакчи "Фуқаролик платформаси" партияси томонидан кўрсатилган Сейм Маршали Бронислав Коморовский учун сайловчиларнинг 41,5 фоизи овоз берган бўлса, унинг асосий рақиби Ярослав Качинский 36,5 фоиз овоз қозонди.

Полша президенти сайловининг иккинчи босқичи 4 июлга белгиланган.

Полша президенти сайлови президент Лех Качинскийнинг ўтган ойда авиаҳалокатда нобуд бўлгани муносабати билан муддатидан аввал ўтказилмоқда.
XS
SM
MD
LG