Линклар

Ўзбекистон Қирғизистондаги қотилликларни тергов қилмоқда



Ўзбекистон Қирғизистондаги тинч аҳолига нисбатан уюштирилган қотилликлар юзасидан жиноят иши очди. Бу ҳақда Ўзбекистондаги Экспертлар ишчи гуруҳи хабар тарқатди.

Гуруҳга кўра, ҳозирда Қирғизистондан Ўзбекистонга ўтган ўшлик қочқинлар ўзбек терговчиларига кўрсатма бермоқда.

- Бу жараён халқаро ҳуқуқ нормаларига ҳам, Ўзбекистоннинг ички жиноят қонунчилигига ҳам мос келади. Фақат Ўзбекистон эмас, ҳар қанақа давлат ҳудудида, жиноят бошқа юртда содир бўлса ҳам натижаси бу давлатни ҳудудига келиб якун топадиган бўлса, албатта бу фактларини ўрганиш бўйича жиноят иши очилишини қонуният тақазо этади¸ деб билдирди Ўзбекистондаги Экспертлар ишчи гуруҳи вакили Суҳроб Исмоилов.

Аммо Қирғизистондаги қотилликлар бўйича жиноят иши очилгани ҳақда Ўзбекистоннинг расмий идоралари тарафидан ҳозирча расмий билдириш бўлмади.
XS
SM
MD
LG