Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 14:58

Манасда ëнилғини қирғиз ҳукуматининг ўзи қуядиган бўлди


Қирғизистон муваққат ҳукумати АҚШнинг Манасдаги ҳарбий базасига ёнилғи маҳсулотлари етказиб бериш билан бундан буён янги тузилажак давлат тасарруфидаги ширкат шуғулланишини билдирди.

Муваққат ҳукумат раҳбари Роза Ўтунбаева бугун бу ҳақдаги ҳужжатга имзо чекди. Ҳужжатга кўра, янги ширкат ўн кун ичида тузилади.

АҚШнинг Манасдаги ҳарбий базасига ёнилғи маҳсулотлари етказиб бериш билан яқин-яқинларгача мамлакатдан қувилган президент Қурмонбек Бакиевнинг ўғли Максим Бакиевга тегишли ширкат шуғулланиб келган.

Қирғизистон прокуратурасига кўра, собиқ президент оиласига тегишли ширкат 2005 йилдан бошлаб шу кунгача Манас ҳарбий базасига жами 1.8 миллион тонна ёнилғи маҳсулотлари етказиб берган, аммо шу вақтгача давлатга 80 миллион долларлик божхона тўловларини тўламаган.
XS
SM
MD
LG