Линклар

Ўш ва Жалолободда шубҳали тинчлик ҳукм сурмоқда

  • Озодлик

Ўшлик қочқинларнинг айримлари Ўзбекистондаги вақтинчалик лагердан ўз уйига қайтишга қарор қилаëтган бўлса-да¸ уларни зўравонликларнинг қайта жонланишига оид қўрқув ҳамон тарк этмаган.

Ўшлик қочқинларнинг айримлари Ўзбекистондаги вақтинчалик лагердан ўз уйига қайтишга қарор қилаëтган бўлса-да¸ уларни зўравонликларнинг қайта жонланишига оид қўрқув ҳамон тарк этмаган.

Ўшнинг 21 июн куни махсус кучларнинг шавқатсиз рейдига учраган Наримон қишлоғи¸ қолаверса Ўш ва Жалолобод марказидаги ўзбек маҳаллалари аҳолиси атрофда нисбий тинчлик ҳукм сураëтгани¸ бироқ айнан 22 июн куни зўравонликлар қайта бошланиши ҳақидаги ваҳималар ҳамон мавжудлигини айтишди.


22 июн¸ Ўшдаги умумвазият:


- Аҳвол яхши. Уже одамлар қайтиб келаяпти. Масалан¸ бизнинг маҳаллада қирғизлар бор эди. Улар ҳам қайтиб келишиб бола-чақаси билан келишаяпти. Баррикадалар олинган. Унинг ўрнига охраналар қўйилган. Бундан ташқари 100 тадан кўнгилли дружинниклар қўйилган милициялар билан. Чунки провокаторлар қирғизлар бир томонда турса уларни¸ ўзбеклар бир томонда турса¸ уларни отиб қўйиб¸ жанжал бўлиб кетаяпти. Дружиначилар ўзбек ва қирғизлардан иборат. Шунинг учун провокаторларга шанс йўқ. Алоҳида фармойиш билан “Кимда қурол бўлса¸ кўнгилли равишда топширсин. Ҳеч ким жавобгарликка тортилмайди. Агар уйидан топиладиган бўлса¸ жавобгарликка тортилади” деган эълон бўлган.



22 июн куни Ўшга туташ Наримон қишлоғидаги вазият:


- Бугун аҳвол яхши бўлди. У ер бу ерда турган постдаги солдатлар ҳам йўқ. Битта комендант вакилхона очишган эди. Ўша ерда турибди солдатлар. Кўпчилик қайтиб келди маҳаллада. Бизнинг йўлдан ўтишаяпти қайтаëтганлар. Катта бусларда¸ машиналарда хотинлар қайтаяпти. Ўзимнинг ҳам бир-икки қариндошларим қайтди. Кеча УВДга чақирилганлар ҳам кечки пайт келишди. Бугун ҳеч кимни чақириб олиб кетганини эшитганим йўқ маҳалладан. Вертолëтдан варақалар тарқатди. Бу варақаларда тинчликни тарғиб қилишганда қирғиз ва ўзбек тилларида.



22 июн куни Жалолобод шаҳридаги умумвазият:


- Ҳозирча ўтган кунларга нисбатан тинч. Энди тинч бўлиб ўтиб кетсин деб умид қилиб турибмиз. Ҳозир ҳисобимизда Жалолободда 97 та уй куйган. Асосан ўзбеклар истиқомат қиладиган районларда бўлди. Бугунги кунда тинч¸ дейиш мумкин. Бозорлар очилишни бошлади. Ҳокимият ишлаяпти. Ҳокимият гуманитар ëрдамни тақсимлаш билан банд бўлаяпти. Хавфсизлик масаласи биринчи ўринда турибди. Лекин миш-мишлар бор. Шу миш-мишлар сал безовта қилиб турибди.





Айни пайтда¸ маҳаллий вақт билан тушдан кейин Жалолобод губернатори Бектур Асанов Андижондаги қочқинлар лагеридан бошпана топган ўшлик ва жалолободликлар билан учрашди ва уларни ўз уйларига қайтишга чақирди.

- Мен сизга Жалолобод губернатори сифатида кафолат бераман - илтимос¸ фитналарга учманг¸ шунда ҳаммаси яхши бўлади. Уйлари куйган ва бузилган одамлар компенсация олади. Ҳозир Жалолободга 500 тонна озиқ-овқат етиб келди ва уйига қайтаëтганлар бу ëрдамни оладилар.Уйсиз қолганларга юрта ва кўрпалар берилади. Келаси ҳафтадан биз жабр кўрганларга қурилиш материаллари ва пул беришни бошлаймиз¸ деди Жалолобод губернатори Бектур Асанов.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG