Линклар

logo-print

Россия Беларусга сотаётган газни яна қисқартирди


Россия Беларусга етказиб берилаётган табиий газ кўламини қисқартиришда давом этмоқда.

Россиянинг “Газпром” ширкати раҳбари Алексей Миллер бугунга келиб қўшни Беларусга етказиб берилаётган газ кўлами 60 фоизга камайганини билдирди.

Кремл расмийларининг билдиришича, Беларуснинг Россия олдидаги қарзи салкам 200 миллион долларни ташкил қилади.

Беларус эса газ транзити учун Россиянинг ўзи қарздор эканини таъкидлаб, президент Александр Лукашенко давлат ширкатига мамлакат ҳудуди орқали Европага транзит қилинаётган рус газини тўсиш тўғрисида топшириқ берди.

Бундан бир оз аввал Европа парламенти президенти Йиржи Бузек сешанба куни газ транзирининг тўхтатилиши Литва, Полша ва Германия шарқига таъсир қила бошлаганини билдирди.

Европа комиссияси, ўз навбатида Россия ва Белорусни европалик харидорлар олдидаги мажбуриятларини тўлиқ бажаришга чақирди.
XS
SM
MD
LG