Линклар

logo-print

Обама генерал МакКристалдан изоҳ кутмоқда


АҚШ президенти Барак Обама яқинда Америка нашрларидан бирида Оқ уй маъмуриятини кескин танқид қилган мамлакатнинг
Афғонистондаги қўшинлари бош қўмондони генерал Стенли МакКристал билан учрашади.

Обама бундай танқидий баёнотга муносабат билдиришдан аввал генерал Стенли МакКристал билан шахсан учрашиш ниятида эканини билдирган эди.

АҚШ президенти, шунингдек МакКристал ва у билан бирга ишлаётган расмийлар Афғонистондаги вазиятни рисоладагидай баҳолай олмаганини таъкидлади.

- Фикримча, чоп этилган мақолада генерал ва унинг сафдошларининг вазиятга тўғри баҳо бера олмагани аниқ, бироқ бирон бир қарор қабул қилишдан аввал мен у билан тўғридан-тўғри гаплашиб олмоқчиман, деди Оқ уй раҳбари.

МакКристал, ўз навбатида Rolling Stone журналида танқид қилган расмийлардан кечирим сўради. Маълум бўлишича, АҚШ генерали журналга берган интервюси чоғида мамлакат вице-президенти Жозеф Байден ҳамда АҚШнинг Афғонистон ва Покистон бўйича махсус вакили Ричард Ҳолбрук ҳаракатларини танқид остига олган.
XS
SM
MD
LG