Линклар

Беларус Бакиевни ҳеч кимга бермоқчи эмас


Беларус прокуратураси Қирғизистон собиқ президенти Қурмонбек Бакиевни Бишкекка экстрадиция қилишга оид муваққат ҳукумат талабига расман рад жавоб берди.

-Қирғизистон томонининг Бакиевни экстрадиция қилишга оид талабини қондиришга ҳеч қандай қонуний асос топа олмадик, деди Беларус Бош прокурори бугун Минскда бўлиб ўтган матбуот анжумани чоғида.

Айни пайтда Беларус прокуратураси вакили Петр Кисилёвнинг билдиришича, расмий Минск ўз қарори битилган мактубни Қирғизистон муваққат ҳукуматига юборган.

Қирғизистонда собиқ президент Қурмонбек Бакиев 7 апрел куни Бишкекда бўлиб ўтган намойишлар чоғида содир этилган қотилликлар учун айбланмоқда.
XS
SM
MD
LG