Линклар

logo-print

Медведев АҚШга борди


Россия президенти Дмитрий Медведев АҚШ бўйлаб сафарини Сан Францискодан бошлади.

Бугун Медведев дунё мини блогерларининг машҳур Twitter сайти асосчилари билан учрашиб, юқори технологияларни ишлаб чиқарувчи компаниялар жойлашган Силикон водийсига боришни режалаган. Медведевнинг АҚШдаги Станфорд университети талабалари билан ҳам учрашиши кутилмоқда.

Калифорния штатидан сўнг Дмитрий Медведев АҚШ президенти Барак Обама билан учрашиш ниятида Вашингтонга йўл олади.

Кейинчалик ҳар иккала президент Канадага сафар қиладилар. Канада Катта саккизлик ҳамда Катта йигирмалик саммитига мезбонлик қилади.
XS
SM
MD
LG