Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:13

Россиядагилар ëрдам муҳтожларга етмаëтганидан хавотирда


Ўшга гуманитар ëрдам юбораëтган аксар ташкилотлар ëрдамни тарқатишни маҳаллий расмийларга ишонмаëтир.
Ўшга гуманитар ëрдам юбораëтган аксар ташкилотлар ëрдамни тарқатишни маҳаллий расмийларга ишонмаëтир.

Россиянинг турли ўлкаларида Ўш ва Жалолободда қолган жабрдийдалар ҳамда Ўзбекистонда жон сақлаётган қочоқларга инсонпарварлик ёрдами тўплаш акциялари давом этмоқда. Лекин бу ёрдам муҳтожларга етиб борaяптими, деган савол кўпчиликни ташвишга солмоқда.


Россиянинг деярли барча йирик шаҳар ва ўлкаларида ёрдам моддий-молиявий ёрдам йиғиш ишлари давом этмоқда. Шу қаторда Санкт-Петербургда ҳам олти кундан бери маҳаллий ўзбек диаспораси қошида Ўш ва Жалолобод шаҳарларига гуманитар ёрдам йиғиш ишлари авжида.

Санкт Петербургдаги “Умид” ўзбекистонлик ҳамюртлар ижтимоий ташкилоти аъзолари томонидан олиб борилаётган бу иш тўғрисида мазкур ташкилот раҳбарларидан бири Шуҳратжон гапиради:

- Қирғизистонда нималар бўлаëтганини бутун дунë кўриб турибди. Ҳозир Қирғизистонда асосан ўзбек халқи қийналаëтгани учун ўзбек халқи бўладими¸ қирғиз халқи бўладими гуманитарный фонд очганмиз. Буни Санкт-Петербургда ўзбеклар диаспорасининг филиалида очганмиз. Асосан қочқинлар¸ ярадор бўлганлар¸ халқимизга ëрдам бериш ишлари олиб борилмоқда. Гуманитар ëрдам сифатида биз ҳамма нарсани қабул қилаяпмиз. Рус миллатиаг мансуб одамлар ҳам бизга жуда меҳрибончилик билан ëрдам кўрсатмоқда.

Озодлик: Ëрдамни қандай қилиб етказмоқчисизлар?

- У ëқда уруш бошланган пайтда қирғизистонлик ўзбеклар ҳаммаси Россия фуқаролари митинг қилиб¸ митингда пресс конференция орқали йиғилиб Санкт-Петербург ҳокимиятидан айнан адрес орқали Ўш шаҳри¸ Ўш вилояти¸ Жалолобод вилоятига етказиб бериш илтимос қилинганда¸ бу нарсага ëрдам беришга ваъда берилди¸ дейди Санкт-Петербургда қирғизистонликларга гуманитар ёрдам тўплаш ишларини уюштираëтган Шухратжон.

Айни пайтда¸ Россия ва бошқа мамлакатлардан бевосита Ўш ва Жалолободга юборилаётган гуманитар ёрдамнинг маҳаллий ҳукумат вакиллари, турли қуролланган тўдалар томонидан талон –тарож қилинаётгани тўғрисида келаётган хабарлар одамлар ҳафсаласини пир қилмоқда. Масалан, Москвадан жўнатилган гуманитар ёрдамнинг муҳтожларга етиб боргани тўғрисида хабар топмаган меҳнат муҳожирларидан бири бунинг учун Ўш маъмурларини айблайди:

- Бу ердан маҳалла-маҳалла қилиб ëрдам жўнатилган эди. Бу ëрдамни ҳам ўзлари тортиб олишибди¸ дейди Россияда меҳнат қилаëтган муҳожирлардан бири.

Бу вазият кўпчилик қирғизистонлик ўзбеклар орасида хавотирга сабаб бўлаëтгани боис гуманитар ëрдамни бевосита муҳтожлар қўлига етказиш йўллари изланмоқда.

Санкт-Петербургдаги “Умид” ўзбеклар диаспораси вакили Шуҳратжон бундай йўл топилганини айтади:

- Булар бизга битта самолëт ташкиллаштириб беришади. Ëрдамнинг қанчалигига қараб самолëт ажратишади. Шу билан бирга биз ўзбек-қирғизлардан иборат Россия фуқароси бўлган ўзбек диаспораси вакилларини жўнатамиз. Самолëтни Ўшга қўндириб берамиз¸ ваколатимиз бор¸ деди. Сабаби бу нарса Санкт-Петербург ҳокимиятининг амалида бўлган экан. Осетияда уруш бўлганда гуманитар ëрдам кўрсатиб малакаси оширилган экан. Биз “Кўп гуманитар ëрдамлар етиб бормаяпти. Етиб борса ҳам қирғизлар олиб қўяяпти. Ўзбек оилаларидан телефон қилиниб етмаëтганлиги айтилаяпти” деб айтганимизда “Биз тушундик. Мақсадинглар нима?” деди. Биз “Самолëтни айнан Ўшга қўндириб ташкилотлар назорати остида ëрдамларни тарқатсак” десак¸ хўп дейишди. Ҳозир ëрдам йиғиш билан оворамиз. Рус¸ арман¸ тожик миллатига мансуб одамлар ҳам ëрдам олиб келишаяпти.

Озодлик: Қайси адрес бўйича?

- Бизнинг адрес Санкт Петрбург шаҳри¸ Василостровский райони¸ 17 линия кўчаси¸ 60 уй.

Озодлик:
Демак¸ сизларнинг мақсад ëрдамни ўша ерда қийналиб қолганларнинг бевосита қўлига топшириш.

- Албатта. Авваламбор¸ бу Оллоҳнинг йўлида қилинаëтган хайрия. Иккинчи томондан¸ бизга ҳозир қийналганлардан хабар келиб турибди. Ўш ва Жалолобод вилоятларида ëш болалар ва аëллар кўп жароҳатланган. Шуларга ҳозир озиқ-овқат ва дори-дармонлар етмаяпти. Ҳозир шунинг олдини олиш билан оворамиз. Бошқа давлатлардан кўрсатилаëтган ëрдамлар ўзбек оилаларига етиб бормаëтганлиги учун¸ яна бу ердаги юрганларнинг яқинлари телефон қилиб “Бизга ëрдам етиб келмаяпти. 1000 кишига бир қоп ун бераяпти” дейишди. Ҳозир одамларга тушунтириш ишлари олиб борилаяпти. Қирғизистон консуллиги ëрдам бераяпти¸
дейди Санкт-Петербургдаги “Умид” ўзбекистонлик ҳамюртлар ижтимоий ташкилоти вакили Шуҳратжон.
XS
SM
MD
LG