Линклар

Берлиндаги ўзбек талабалари норозилик намойиши ўтказди

  • Ҳурмат Бобожон

Талабалар кўтарган ëзувлар бир неча тилда эди.

Талабалар кўтарган ëзувлар бир неча тилда эди.

Қирғизистон жанубида бўлаëтган кенг кўламли зўравонликлар тўхтатилиши талаби билан йиғилган талабалар берлинликларга қирғинга оид маълумот ҳам тарқатишди.


Берлиндаги норозилик намойиши ташаббусчиларидан бири Рашиджон бу тадбир тафсилотларини ҳикоя қилади.

- Рейхстагнинг ëнида. Россия элчихонасининг ëнига қўйишмади. Америка элчихонасининг ëнида бўлди. Кўп одамларга нима бўлаëтгани ҳақида маълумотлар тарқатдик. Одамлар умуман хабарсизда. Айримлар келиб “Қирғизистон қаерда?” деб сўради. Уйларнинг қанақа аҳволдалиги тўғрисида¸ ўлган одамлар тўғрисида расмлар бор эди.



Озодлик: Қанча одам қатнашди?

- Аниғини айта олмайману¸ менимча 40 қа яқин одам бор эди.

Озодлик: Қўллардаги плакатларда нималар ëзилган эди?

- “Зўравонликлар тўхтатилсин”¸ “Тинчлик кучлари киритилсин” га ўхшаш. Яна текширувлар НАТО тарафдан¸ Европа тарафдан текширилсин. Бизда жўнатилган ëрдамлар айрим жойларда сотилаëтганлиги тўғрисида маълумотлар бор. Мана шу нарсаларнинг назорат остида бўлиши чет элдагилар томонидан бўлиши керак.

Озодлик: Тадбирда қирғизистонликлар ҳам бормиди?

- Ҳа. Улар билан бироз тўқнашувга келиб қолдик. Чунки биз “геноцид” деган иборани ишлатдик. Шунга булар “Бу бироз ошириб айтилган” деб норози бўлиб чиқишди. Чунки биз плакатларни тайëрлаëтган пайтда ичимизда фақат ўзбеклар эдида. Ўшнинг ўзидан талабалар бор эди. Шу аснода бир-иккита нарсани ошириб кўрсатган бўлишимиз мумкин. Мен ўзим 10 тача қирғизларни чақирган эдим. Бу фақат ўзбек талабалари тарафидан бўлгани учун қатнашишмади бизлар билан. Қирғизлар келдию улар геноцид деган ëзувга норози бўлишдида.

Озодлик: Аслида қатнашмоқчи эди улар ҳам.

- Ҳа. Улар ҳам плакатлар олиб келишди. “Қирғиз билан ўзбек бир халқ” деб ëзиб келишган экан¸ дейди пикет иштирокчиларидан бири.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG