Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 13:14

Асқаров адвокати ҳаётига таҳдид қилинди


Жалолободда ҳибсда сақланаётган инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Азимжон Асқаровнинг адвокати Нурбек Тўктакуновга босим қилинмоқда.

Фарғона.ру сайтининг билдиришича, маҳаллий ҳуқуқ ҳимоячилари ва журналистлар адвокатнинг хавфсизлик кучлари томонидан қўлга олингани ҳамда номаълум томонга олиб кетилгани ҳақида хабар тарқатган. Бироқ кейинчалик Нурбек Тўктакуновнинг Бозоқўрғондаги прокуратура биносида экани аниқланган.

Тўктакуновнинг Фарғона.ру сайтига айтишича, яқинда туманда рўй берган тартибсизликлар чоғида нобуд бўлган милиция ходимининг оила-аъзолари адвокат ҳаётига тахдид қилиб, Азимжон Асқаровни ҳимоя қилишни тўхтатишни талаб қилган. Бироқ Нурбек Тўктакунов бошлаган ишини ниҳоясигача етказишини маълум қилди.

Бундан бир кун аввал Тўктакунов Фарғона.ру нашри билан суҳбатда ҳибсда сақланаётган Азимжон Асқаров билан учрашгани ҳамда ҳуқуқ фаоли танасида калтак излари кўрганини билдирган эди.

Жалолободлик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Азимжон Асқаров маҳаллий прокуратура томонидан миллий низо қўзғашда айбланмоқда.
XS
SM
MD
LG