Линклар

logo-print

Бакиев катта сиëсатни тарк этганини эълон қилди



Қирғизистоннинг ҳокимиятдан четлаштирилган президенти Қурмонбек Бакиев мамлакатдан қочиш ва Беларусдан бошпана олиш тўғри қарор бўлгани ва сиёсатни бутунлай тарк этганини маълум қилди.

Бу ҳақда Бакиев Минскда бўлиб ўтган матбуот анжумани чоғида билдирди. Қирғизистон муваққат ҳукумати Бакиевни бир қатор жиддий жиноятларда айблаб келмоқда.

- Беларусга келиб тўғри иш қилдим, акс ҳолда ҳозир мени жанубдаги воқеалар учун айблашган бўлар эдилар, деди жумладан Бакиев.
Собиқ президент, шунингдек жанубдаги қонли воқеаларни фожиа, дея атаб, муваққат ҳукуматни самарали иш юрита олмаётганликда айблади.

XS
SM
MD
LG