Линклар

Ўзбекистон қочқинларни Қирғизистонга қайтишга мажбурламоқдами?

  • Озодлик

Ўзбекистондан қайтаëтган минглаб ўшлик ўзбеклар ўлимни бўйинларига олишганини айтишмоқда.

Ўзбекистондан қайтаëтган минглаб ўшлик ўзбеклар ўлимни бўйинларига олишганини айтишмоқда.

Ўзбекистондаги қочқинлар лагеридан бошпана топган ўшликларнинг Озодликка хабар қилишларича¸ асосан аëллар ва болалардан иборат қочқинларга ўз ихтиëрим билан уйимга қайтаман¸ деган тилхатга қўл қўйдирилиб¸ улар Қирғизистонга қайтариб юборилмоқда.


23 июн куни Озодликка ана шу жараëндан хавотир билдирилган бир мактуб келиб тушди.

"Ўзбекистондаги қочқинлар лагеридан бошпана топганларни бу ердан ҳайдамоқдалар. Гап шундаки¸ Ўзбекистон ҳукумати гуманитар ëрдам учун ўзи кутган валюта ëрдамини ола олмади. Мамлакатда валюта аҳволи чатоқ ва Ўзбекистон гуманитар ëрдам баҳонасида халқаро ташкилотлардан соф валюта қийматида ëрдам олишни мўлжаллаëтувди¸ аммо бу ўтмади. Айни пайтда¸ Ўзбекистондаги ҳар бир фирмага қочқинларга ëрдам¸ деган асосда минимал ойликнинг бир неча баравари миқдорида солиқ сола бошлашди. Ширкатлар ҳам бундай мажбурий солиқдан қутулишга уринмоқда. Шу боис қочқинлардан қутулиш пайида тушишди"¸ дейилади Озодликка келган мактубда.

Бу хабар ортидан Ўзбекистондаги қочқинлар лагерида қолаëтган ўшлик аëллардан бири билан боғланиб¸ бу хабарга ойдинлик киритишни сўрадик.

Ўшга қайтарилаëтган қочқиналр ўтирган автобус.
- Қийналмаяпмизку¸ барибир эртага чиқиб кетишимиз керак экан.

Озодлик: Нима учун чиқиб кетишинглар керак экан?

- Чиқмаймиз десак ҳам¸ турсак тураверамиз экан. Ўзи ҳамма кетди.

Озодлик: Кетмаймиз десанглар¸ биров ҳайдаб солмас эканми?

- Билмайман. “Кетмайман десанглар¸ тураверасизлар” деяпти. Одамлар озайгандан кейин ҳамма ëқни йиғиштиришаяпти. Биз турган лагерда 200 та қолди.

Озодлик: Нечта эди ўзи?

- Ўзи кўп эди. Ниҳоятда кўп эди. Кеча 400 та эди. бугун 200 та қолди. Кунда кетаяптида.

Озодлик: Умумий сони қанча эди? 1000 тами¸ 3000 тами ...

- Шунақа кўп эди.

Озодлик: “Лагерни йиғиштирадиган бўлсанглар¸ мен ичкарида Андижонда қариндошларимникида туриб тураман” десангиз¸ рухсат берарканми?

- Йўқ¸ мумкин эмас экан. Даже касалга ҳам мумкин эмас экан. Мана бу ерда биттаси грижа экан. Операция қилдириш керак экан. “Йўқ” деб унамаяпти экан.

Қочқинлар лагеридагилар Ўш ва Жалолободдан борган расмийлар билан суҳбатлашмоқда.
Озодлик: Нима учун бу қадар шошилинч чиқариб юбораяпти экан?

- Ўш мэрининг заместители Аҳмаджон деган ўзбек келди. Кеча келиб “Мен албатта Ўшга кетинглар демайману¸ Аравон¸ Чекободлар тинч. Биз гаплашиб қўйдик. Ҳамма хонадонга бўламиз. Ўша ерда референдум ўтганча турамиз десанглар¸ турасизлар. Уйимизни кўриб келамиз десанглар¸ олиб бориб кўрсатиб келамиз. Бўлмаса¸ уйларинггача машинага қоровул қўйиб олиб бориб келамиз” дейди Озодлик боғланган ўғлик қочқинлардан бири.

Айтилишича¸ Ўзбекистоннинг қочқинларни хавфсизлик ва гуманитар вазият ўта ночорлигича қолаëтган Ўш ва Жалолободга шошиб-пишиб қайтариши ортида¸ муваққат ҳукуматнинг Тошкентга йўллаган мурожаати ҳам бор.

27 июн кунга белгиланган Қирғизистон янги конституцияси лойиҳаси бўйича референдум ўтказиш режасидан воз кечмаëтган муваққат ҳукумат¸ бу тадбирга қонуний тус бериш учун ўзбек қочқинларини ўз уйига қайтишга чорламоқда.

Айни шу ният билан 22 июн куни Андижондаги қочқинлар лагерига борган Жалолобод губернатори ўзбекларни ўз уйларига қайтишга чақирди.

Яқинлари Ўзбекистондаги лагердан бошпана топганлардан бири ҳам Озодлик билан суҳбатда айни шу тахминни илгари суради.

- Бизларнинг ҳам Ўшдаги танишларимиз Ўзбекистонга қочқин сифатида ўтишган эди. Уларнинг хабар беришича¸ телефонда гаплашганимиз бўйича “кет” дейишаëтган экан. Бунга сабаб “Паспорт ололмайсизлар. Яқинда референдум бўлади. Кетишинглар керак” деб тушунтирилаëтган экан. Ўзбекистонда кет деяëтганларнинг талаби билан “Ўз хоҳишим билан Ўшга юртимга кетаяпман” деб тилхат ëзиб беришаëтган экан.

Озодлик: Референдумда паспорт ололмайсан¸ дегани нима дегани?

- “Ҳозир кетмасанглар¸ паспортсиз қоласизлар. Референдум бўлаяпти. Шунгача кетиб олишинглар керак” дейишаяпти экан.

Озодлик: Қирғиз ҳукумати ўзбек ҳукуматига қанақадир мурожаат қилганми қочқинларни қайтариб¸ референдумни қонунийлаштириш учун?

- Афсуски бунақа информацияларни билишмайди. Нимагалигини ҳам тушунишмаяпти. Қочқинларнинг ичидаги шивир-шивирларнинг ичидан “Алишер Усмонов катта миқдорда пул ўтказган экан. 5 миллион доллармиш гапга кўра. Шу пулни бизга етиб келмасин¸ деб ҳайдашаяптими” деб одамлар норозироқ. Хафа.

Озодлик: Кетмайман деганларчи? Уларнинг кўпи қариялар¸ ëш болалик аëллар.

- Аслида ëмон муносабат қилишмаяпти. Лекин шунга кўндиришга уриниш бор. Кетмаганга қўйишмаяпти¸ дейишаяпти.

Озодлик: Бу ëппасигамикан ëки маълум бир категориягагина тегишлими? Кўпчилигининг уйи ëниб кетган бўлса¸ ҳали бу ëқда тинчлик бўлмаган бўлса¸ шунақа пайтда бола-чақаси билан ҳаммасини ҳайдаб юбориш бироз ғалатироқ бўлиб қолмайдими?

- Бу ҳақда эшитганим йўқ. Танишларимиз ва шахсан ëшлар норози. Улар бизни кетишга кўндиришаяпти¸ деб эмас “ҳайдашаяпти” деб таърифлашаяпти. Улар “Кетгимиз келмаяпти. Кетишни хоҳламасдик. Чунки уйимиз ëниб кетган. Жойимиз йўқ. қаëққа ҳам борамиз” дейишаяпти. Баъзилар “Умид қилган жойимиздан ҳайдаса¸ ўлганимиз яхшию” дейишаяпти.

Озодлик: Кеча 35 минг одам қайтган бўлса¸ кўпчилиги мажбурий қайтган бўлиб чиқадида-а?

- Балки. Лекин баъзилар хоҳлаяпти ҳам. Чунки оиласининг ярми у ëқда қолган¸ ўғиллари¸ эрлари¸ ака-укалари қолган. Бир хилларининг ўзларинигн кетгиси келаяпти. Чунки уларда аниқ информация йўқда. Уларда фақат тинчиб қолди¸ деган гап бор. Улар Ўшнинг ичида яна қирғин бошланиши мумкинлигини¸ бу ëқдаги миш-мишларни билишмайди. Бу информациялар уларда йўқ. Улар “Бўлди қирғин тугади. Ҳамма нарса изига тушаяпти” деган гапларни эшитиб умидвор бўлиб ҳам кетишаяпти. Айнан менинг танишларимнинг кетгиси йўқ.

Озодлик: Мажбурлаëтган ўзбек расмийлари уларга “Кетаверинглар тинчиди” деяëтганмикан ëки уларга қайтишнинг хавфлилигини айтаëтганмикан?

- Танишларимиз буни ҳар хил баҳолашаяпти. “Тепадан буйруқ бўлмаган. Ўша ердаги муайян амалдорларнинг қилаëтган иши” дейишаяпти. Бу воқеалар одамларнинг ичида ҳар хил баҳоланаяпти¸ дейди Озодлик билан суҳбатда ўшлик қочқинлар яқинларидан бири.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG