Линклар

logo-print

CPJ Қирғизистондаги вазиятдан чуқур ташвишда


Бош қароргоҳи Нью-Йоркда жойлашган Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси (CPJ) Қирғизистон жанубидаги зўравонликлардан, хусусан, маҳаллий журналистларга расмийлар томонидан босим ўтказилаётганидан чуқур ташвиш билдирди.

Қўмитанинг 22 июн куни эълон қилинган баёнотида Қирғизистон маъмурлари томонидан ҳибсга олинган ёки ҳаёти таҳдид остида қолаётгани учун касбий фаолиятини амалга оширолмаётган бир қатор журналистлар ҳамда инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари тилга олинган.

- Қирғизистон расмийлари зўравонликларни амалга оширганларни жазолаш ўрнига ўша зўравонликлар далилларини йиғиш билан шуғулланаётган журналистлар ва ҳуқуқ ҳимоячиларини қўлга олмоқда, деди қўмита вакили Музаффар Сулаймонов мазкур баёнотни шарҳлар экан.

Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси Қирғизистон расмийларини Жалолобод ички ишлар бўлимида сақланаётган журналист Улуғбек Абдусаломов ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Азимжон Асқаровларни зудлик билан озодликка чиқаришга чақирди.

Қўмита баёнотида, шунингдек, Озодлик радиоси Ўзбек хизматининг Ўшдаги мухбирлари ҳаёти хавф остида қолгани, шу сабабли воқеаларни ёритишдек касбий бурчларини бажариш ўрнига яшириниб юришга мажбур бўлаётганларидан чуқур ташвиш билдирилган.
XS
SM
MD
LG